Бугун тунда мусобақада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ёшларимиз диёримизга қайтиб келди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ўтган тантанали кутиб олиш маросимида Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг ўринбосари Раҳмон Холмирзаев, федерациянинг бошқа мутасаддилари, спортчиларимизнинг яқинлари иштирок этди.

Маълумот учун, мураббий Нурилло Тоғаев бошчилигида қатнашган 4 нафар спортчимизнинг барчаси ушбу дунё биринчилигида шоҳсупага кўтарилди. Диёрбек Эрматов, Аброрбек Маъруфбеков, Қудратбек Салимжонов ва Нигора Сувоновадан иборат жамоамиз 8 та кумуш ва 2 та бронза, жами 10 та медалга сазовор бўлди.

Энди спортчиларимиз келаси ой пойтахтимизда ўтадиган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттиради.