Шундай буюмлар борки, улар ўзининг ғоятда ноёблиги билан эътиборни тортади. Ана шулардан бири — бу дунёдаги ягона қадимий сўғд яктаги Малайзияда сақланади.

Матонинг яшил, қизил, кўк ва оқ-сариқ рангларини ҳозиргача ажратса бўлади.

Либоснинг енгларида туёқлари остида ҳаёт дарахти бўлган учар отлар тасвирланган.

Ажабланарлиси шундаки, Самарқанднинг Афросиёб деворларида худди шундай либосдаги одамлар тасвири топилган.