Президент қарори қарор билан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида маҳаллалардаги Ёшлар етакчилари учун ўқув-семинарларни ташкил этиш белгиланди.
Жорий йилнинг 25-28 январь кунлари масофавий тартибда ташкил этилган ўқув-семинарда 9 мингдан ортиқ Ёшлар етакчилари иштирок этди.
Ўқув давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш мақсадида иштирокчилар методик жиҳатдан таъминланди, ташкилий-ҳуқуқий билимлари оширилди, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш кўникмаси шакллантирилди.
Шунингдек, Давлат хизматчилари малакасини ошириш платформаси — ilm.argos.uz порталида ёшлар етакчилари учун алоҳида бўлим очилди ва улар рўйхатдан ўтди. Эндиликда ёш давлат хизматчилари учун тизимли равишда ўқувлар ташкил этилиб, видеодарслар жойлаштириб борилади, деб хабар бермоқда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати.