Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти ва олий таълим муассасаси ҳамкорлигида тадбир ўтказилди. Унда университет ректори Алишер Умаров, Ёшлар парламенти раиси Жамшид Бобоев, ТДПУ профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.

Тадбир очиқ суҳбат шаклида ташкил этилиб, университет ректори Алишер Умаров ёш педагогларга ҳар томонлама қулай шарт-шароит ва имкониятлар яратиш бўйича таклифлар киритди.

Жамшид Бобоев эса Ёшлар парламентининг мақсад ва вазифалари, унга аъзо бўлиш тартиби, шунингдек, сўнгги тўрт ойда мазкур парламентга бешдан ортиқ мурожаат келиб тушгани хусусида сўз юритди.

Мулоқотда ZOOM платформаси орқали узоқ ҳудудлардаги талабалар ҳам иштирок этиб, Ёшлар парламенти фаолияти юзасидан ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Таъкидлаш жоиз, келгусида Ёшлар парламенти ва ТДПУ ҳамкорлигида кўплаб қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш кўзда тутилган.