Кинематография агентлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур корхона Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кинематография соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳа вакилларининг ижодий фаолияти учун муносиб шароит яратиш тўғрисида”ги 2021 йил 7 апрелдаги ПҚ–5060-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигининг 2021 йил 24 майдаги 86а-сон буйруғига асосан “Ёшлар ижодий-тажриба студияси” давлат унитар корхонаси негизида ташкил этилган.
Унинг асосий вазифалари асосан ёш киноижодкорларни қўллаб-қувватлаш, дебютант кинематографистларнинг ижодий фаоллигини оширишга қаратилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6202 сонли Фармони ҳамда ПҚ–5060 сонли Қарорига мувофиқ, эндиликда “Ёшлик киностудияси” тўлиқ ва қисқа метражли бадиий фильмлар билан бирга анимацион фильмлар ҳам ишлаб чиқаради.
“Ёшлик киностудияси”нинг фаолияти агентлик томонидан назорат қилинади.