Юртимизда илм-фанни ривожалнтиришга кейинги пайтда юксак эътибор берилаётгани бежиз эмас. Чунки илм-фан кўп нарсага қодир. Айнан унинг қудрати билан олимлар оддий халқни кўплаб воқеа-ходисалардан огоҳ этиб келмоқдалар. Хусусан, олимлар август ойида содир бўладиган кучли магнит бўронлари ҳақида ҳам огоҳлантиришди.

REN TVнинг маълумот беришича, август ойида Ерда кучли магнит бўронлар бўлиши кутилмоқда.

10 августдан бошлаб кузатиладиган ўртача зичликдаги бўрон натижасида одамларда қон босими пасайиши мумкин.

Иқлимшуносларнинг сўзларига қараганда, 13-14 август кунлари кучсиз бўронлар содир бўлади. Бироқ, об-ҳавога сезгир одамлар бош оғриғи ва ҳатто мигренни бошдан кечиришлари мумкин.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, баъзи инсонлар ўша кунлари ўзларини ёмон ҳис қилишлари, уларда уйқу муаммолари, мигрен ва турли оғриқлар юзага келиши мумкин.