26 сентябрь куни Республика ёш ижодкорларининг Зомин семинари 2025 йилдаги иштирокчилари ўртасида эълон қилинган Жиззах вилояти ҳокимлиги ташаббуси ва ҳомийлигида ўтказилган “Зомин илҳомлари” ижодий ишлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ва шу номдаги китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлигининг 2025 йил 25 июлдаги Қўшма Қарорига асосан, Республика Зомин семинарининг 2025 йилдаги иштирокчилари ўртасида эълон қилинган "Зомин илҳомлари" танловига ижодий ишлар 20 кун давомида қабул қилинди.

80 нафар ёш ижодкордан келиб тушган 216 ижодий иш ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан ўрганиб чиқилди ва баллар миқдорига кўра натижалар қайд этили.

Шунингдек, тақдирлаш давомида энг яхши ижодий ишлар асосида нашрга тайёрланган "Зомин илҳомлари" тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Китобдан ёш ижодкорларнинг шеърлари, мақолалари, драматик асарлари, эртагу ҳикоялари жой олди.

1-ўринни эгаллаган 3 нафар иштирокчининг ҳар бирига:

10 миллион сўмдан (жами 30 миллион сўм).

2-ўринни эгаллаган 4 нафар иштирокчининг ҳар бирига:

8 миллион сўмдан (жами 32 миллион сўм).

3-ўринни эгаллаган 5 нафар иштирокчининг ҳар бирига:

5 миллион сўмдан (жами 25 миллион сўм).

Юқори натижа кўрсатган 8 нафар иштирокчининг ҳар бирига 2 миллион

сўмдан (жами 16 миллион сўм) маблағ тақсимланди.