Дарҳақиқат, Ҳаракатлар стратегияси бугунги глобаллашув шароитида ер юзида туб ўзгаришлар кечаётган мураккаб бир вазиятда, Ўзбекистон учун сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий ислоҳотларнинг энг муҳим беш устувор йўналишини амалга оширишнинг яқин истиқболга мўлжалланган муҳим миллий стратегик ҳужжатидир.
“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, мазкур ҳужжат асосида қабул қилиниб келинган ҳар йилги Давлат дастурларининг қандай амалга оширилаётгани ва ижроси қай тарзда таъминланаётгани ҳақида бир қатор инфографик рисолалар ва бошқа тарғибот материаллари тайёрланиб, миллий ва халқаро жамоатчиликка тақдим этиб келинмоқда.
Мазкур тўпламда ҳам Ҳаракатлар стратегияси доирасида 4 йил давомида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида кузатилган муҳим ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни рақамлардаги қиёсий таҳлили ёритиб берилган, дея хабар беради “Тараққиёт стратегияси” маркази Ахборот хизмати.