Осиё тараққиёт альянси бу — инновацион минтақавий тармоқ бўлиб, самарали ижтимоий ўзгаришлар учун фуқаролик жамияти имкониятларини кенгайтиради. Альянс Жанубий Корея, Жануби-Шарқий, Шимоли-Шарқий ва Марказий Осиё мамлакатларининг 10 мингдан зиёд ташкилотлари вакиллари бўлган 30 та фуқаролик жамияти ташкилотлари платформаларини бирлаштиради.
Альянснинг асосий вазифалари:
▫️Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ), ижтимоий медиа, лойиҳаларни бошқариш бўйича аъзолар ва ҳамкорлар, фуқаролик жамияти ташкилотлари салоҳиятини ривожлантириш;
▫️2030 йилгача БРМни амалга ошириш шарҳи ва мониторинг, БМТ ва аъзо-давлатлар билан ҳамкорлик, фуқаролик жамияти орасида ижобий муҳит яратиш, мувофиқ амалиёт, демократия ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича тадқиқотлар ва назарда тутилган ҳужжатларни илгари суриш;
▫️ресурсларни жалб қилиш, кўп томонлама шериклик ва тажриба алмашиш, аъзо-давлатлар учун Глобал Жануб доирасида техник ёрдам ҳамда ҳамкорлик.
Маълумот учун: 2019 йил сентябрда "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати демократия ва фуқаролик жамияти соҳасидаги халқаро ташкилот — "CIVICUS" глобал альянсига қабул қилинди, 2021 йилнинг январида эса Ҳаракат Бутунжаҳон нодавлат ташкилотлари ассоциацияси (WANGO)нинг доимий аъзоси бўлди.