Чуқур нафас олиш қон босимини барқарорлаштиришнинг энг самарали усулларидан биридир. Озроқ бўшашиб, кўзингизни юминг ва бешгача санаб, кўкрак билан эмас, ошқозон билан чуқур нафас олишингиз керак.
Нафас чиқариш ҳам секин бўлиши лозим: 5 сония давомида нафас чиқаришга ҳаракат қилинг. 3-5 дақиқадан сўнг стресс йўқолади ва тўқималарга борувчи қон оқими кучаяди.
Сиркали компресс. Хона ҳароратида ярим стакан сувга бир хил миқдордаги 9 фоизлик оддий ёки олма сиркаси солинг, матони эритма билан намлаб, пешонангизга ёки оёқларингизга 15-20 дақиқа давомида қўйинг.
Лимонли кўк чой, кийик ўти дамламаси ҳам самарали таъсир кўрсатиши мумкин.