Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юқоричирчиқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро В.П. ўзига тегишли нотурар бинода табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, ноқонуний илдиз қуритиш цехини ташкил этиб, ҳудудий газ таъминоти корхонаси манфаатларига 201,8 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган
Ҳисоб китобларга кўра, ноқонуний фойдаланилган табиий газ 1 ой давомида ҳудуддаги 672 та хонадонни узлуксиз табиий газ билан таъминлашга етиши маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.