Бунда жуда паст зичликдаги липопротеинлар деб аталадиган холестерин шаклига алоҳида эътибор берилади.

Маълумки, холестерин даражаси юқори бўлган беморларда юрак-қон томир касалликлари, шу жумладан инсульт ва юрак хуружи ривожланиш хавфи ортади. Бунинг сабаби шундаки, бундай одамларнинг томирларида холестерин тиқинлари ҳосил бўлиши туфайли қон оқими тўсилиб қолади. Ушбу ҳолатларнинг олдини олиш учун одатда статинлар ёки янги препаратлар тавсия этилади. Шундай бўлса-да, статистик маълумотларга кўра, юрак-қон томир касалликлари ҳали ҳам эрта ўлимнинг асосий сабаби бўлиб қолмоқда.

Мутахассислар юрак хасталиги учун хавф омили бўлиши мумкин бўлган “ёмон” холестериннинг яна бир шакли – жуда паст зичликдаги липопротеинлар мавжудлигини аниқлашди. Замонавий дорилар уларга таъсир қилмайди.

Тажрибада тадқиқотчилар сичқонларни генетик жиҳатдан ўзгартиришди, шунда уларнинг жигар ҳужайраларида тромблар ҳосил бўлишига тўсқинлик қилувчи tPA оқсилини ишлаб чиқариш тўхтатилди. Манипуляциядан сўнг, экспериментал субъектларда липопротеин холестерин даражаси юқори бўлди. Бу шуни кўрсатадики, жигардаги tPA қондаги холестерин даражасига таъсир қилади, бу жигар, юрак ва қон томирлари ўртасидаги боғлиқликни кўрсатади.

Инсон ва каламуш жигар ҳужайраларида ўтказилган кейинги синовлар бу натижаларни тасдиқлади. Ушбу кашфиёт юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтириш учун янги терапевтик усулларнинг асосини ташкил қилиши мумкин, деб хабар беради lenta.ru.