Муҳаммад Юсуф ўзбек халқининг энг севган ва ардоқлаган шоирларидан биридир. Шоир қисқа умр кўрган бўлса-да, ўзидан яхши ном, бетакрор излар, юксак ижодий мерослар қолдириб кетди. Севимли шоиримизнинг жондан севган Ватанини, халқини, севги-садоқатни, меҳр-садоқатни тараннум этувчи шеър ва ғазаллари шеърият ихлосмандлари томонидан севиб ўқилмоқда.
Бугун мамлакатимиз бўйлаб шоир таваллудига бағишлаб маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан, бундай тадбирлар Олтиариқ туманидаги 3-ИДУМда ҳам бўлиб ўтди.
Кечада ижодкор ўқувчилар томонидан шоирга бағишланган шеърлар, унинг ижодидан намуналар ўқилди. Шунингдек, шоир шеърларига басталанган қўшиқлар ижроси ва жозибали рақслар барчага манзур бўлди.
Кеча иштирокчилари шунга амин бўлдики, халқ севган шоир М.Юсуф яратган ўлмас асарлари билан халқимиз, шеърият ихлосмандалари қалбида узоқ йиллар яшайди.
Шоҳсултон Тўхтаматов,
Олтиариқ ткманидаги 3-ИДУМ Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.