Вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, ташкилот юристи И.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ва у эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Эслатиб ўтамиз, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ вилоят ҳудудий филиали юридик бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган И.С. 2023 йил 2 март куни вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирокида ўтказилган йиғилишдан сўнг лавозимидан озод этилганди.