Шундан, бошоқли дон экинлари 6046,8 минг т. ёки жами ишлаб чиқарилган дон экинларининг 90,7% ини ташкил этади.

Бошоқли дон экинлари етиштиришнинг энг катта ҳажми 5143,0 минг тонна ёки умумий етиштириш ҳажмидан 85,1 фоизи фермер хўжаликларида қайд этилди.

Бошоқли дон экинлари ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг энг юқори улуши Қашқадарё вилояти (12,9%) ҳиссасига тўғри келди. Шу билан бирга, Жиззах (10,5%) ва Фарғона (10,0%) вилоятларида ҳам бошоқли дон экинлари ишлаб чиқаришнинг юқори кўрсаткичлари қайд этилди.