Искандар вафотидан сўнг эрамиздан аввалги 312 йилда унинг саркардаси Салавк I Никатор ҳукмронлиги даври бошланган.
Ўрта Осиёнинг жанубий музофотлари, шу жумладан, Бақтрия ва Суғдиёна ҳам салавкийлар томонидан назорат қилинган.
Салавк I нинг ўғли Антиох (эрамизгача бўлган 281-261 й) даврида Бақтрияда зарбхона ташкил этилган.
Чамаси, Суғддаги хусусий зарбхона ҳам айнан Салавкийлар даврида пайдо бўлган. Бу тўғрисида Антиох I ёки Антиох II томонидан эрамиздан аввалги 261 – 246 йилларда зарб этилган мис тангалар гувоҳлик беради.