Жорий йилда эса бу борада рекорд даражага эришилди —19 нафар битирувчиларнинг барчаси талаба бўлишди. Бу вилоятда ҳам рекорд кўрсаткичдир.

Ўтган йили халқ таълими вазири мактабда бўлиб, педагоглар жамоаси билан учрашганда тажрибали ўқитувчилар айнан юз фоизлик натижа учун бор маҳоратларини ишга солишлари ва бу кўрсаткичга айнан 2020/2021 ўқув йилида эришишни мақсад қилишганини айтишганди.

Бугун Тагандаги ўн тўққиз хонадонда байрам. Бахтли талабаларнинг ота-оналари  фарзандларига ҳар томонлама пухта билим берган педагоглар ва юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлардан миннатдор бўлишяпти.

 Рўзимбой ҲАСАН,

 “Янги Ўзбекистон” мухбири