Унда Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасидан мутахассислар иштирок этиб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага берилиши, ўз томорқасида мева-сабзавотчилик, полиз маҳсулотларини етиштириш ва узумчилик қилиш учун аукционда қатнашиш бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. Аҳолининг давлат хизматларини кўрсатиш юзасидан таклиф ва мулоҳазалари ҳам тингланди.
— Президент қарори асосида Бўка туманида аукцион орқали жами 536 гектар ер майдони очиқ электрон танловига қўйилган, — дейди туман Давлат хизматлари маркази директори Камолиддин Асқаров. — Хўжақўрғон маҳалласига 30 гектар ер аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун берилиши белгиланди. Бу майдонлар очиқ электрон танлов ўтказиш орқали, 10 йил муддатга ижарага берилади. Марказимиз ходимлари томонидан танловда иштирок этмоқчи бўлган ва дафтарларда турадиган фуқароларга бепул электрон рақамли имзо калитларининг сертификатлари топширилди. Тадбир давомида ЭРИ калитидан, давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш бўйича ҳуқуқий тушунчалар ҳам берилди.
Туман Давлат хизматлари марказлари орқали Хўжақўрғон маҳалласида ўтказилган тадбир давомида 100 нафардан ортиқ фуқарога электрон рақамли имзо калитларининг сертификатлари берилди.
ДХА Тошкент вилояти бошқармаси
матбуот хизмати