Давлат хавфсизлик хизматининг хабар беришича, тезкор тадбирлар давом эттирилиб, ушбу жиноятга алоқадор шахснинг шериги Мирзо Улуғбек тумани «Олмачи» маҳалласи ҳудудида қўлга олинди. Фуқаронинг шахсий кўриги давомида унинг ўнг чўнтагидан оғирлиги 11 грамм бўлган «гашиш» гиёҳвандлик воситаси топилди.
Шунингдек, Олмачи маҳалласида жойлашган хонадон кўздан кечирилганда, ошхона қисмидан 2 ўрамда жами 525 грамм «гашиш» гиёҳвандлик воситаси аниқланди. Хонадоннинг ётоқхона қисмида эса гиёҳвандлик воситаларини қадоқлашда фойдаланиладиган «зип» пакетлар, 2 дона электрон тарози, магнит мосламалари ҳамда 144 дона алоҳида қадоқланган, магнит мосламалари бириктирилган ўрамлар билан бирга оғирлиги 276 граммни ташкил этувчи «гашиш» гиёҳвандлик воситаси фош этилди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.