Тиббиёт муассасаларида ўтказилаётган скринингни мониторинг ва таҳлил қилиш учун лойиҳа доирасида онлайн тизим ишга туширилди. 
 
Янги туғилган чақалоқлар шаҳардаги 4 та болалар шифохонасида ва барча 15 та туғруқ марказларида эшитиш қобилиятининг скрининг текширувидан ўтказилиши мумкин бўлган аппаратлар ўрнатилди.  

Ушбу лойиҳа 1 йиллик синов муддатидан муваффақиятли ўтгандан сўнг республикамиздаги барча туғруқ марказларига тадбиқ қилинади.

«Zamin» фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева лойиҳанинг дастлабки натижалари билан танишди, туғруқ марказлари шифокорлари ва янги туғилган чақалоқларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди, уларга энг эзгу тилакларни билдирди.