Психологик-педагогик, педагогик реабилитация ва ижтимоиллашув сингари муҳим ва долзарб масалалар муҳокама қилинган анжуманда Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон Республикалари мактабгача таълим тизимининг етакчи мутахассислари ва соҳанинг кўзга кўринган олимлари ўзаро фикр алмашдилар.

Мактабгача ёшдаги болаларга COVID-19 шароитида таълим-тарбия бериш, рақамли трансформация муаммолари, замонавий логопедик ёрдам муаммолари сингари масалалар кун тартибининг марказида бўлди.

Анжуман иштирокчиси, педагогика фанлари доктори, профессор Лола Мўминованинг имконияти чекланган болаларга психологик ёрдам кўрсатиш ва шу йўналишда янги кадрларни тайёрлаш борасидага янгича қарашлари конференциянинг долзарб ва ишчан кайфиятла ўтишига хизмат қилди.

Россиядаги Герцен номли педагогика университетининг

Тошкент филиали матбуот хизмати