— Йиғилишда якуний манзилга етказиш тизимини туманларда тажрибадан ўтказиб, келгуси йил 1 мартдан вилоят марказларида, 1 июлдан мамлакат бўйича жорий этиш вазифаси белгиланди. Бунинг учун жўнатмаларни қабул қилиш, саралаш ва онлайн кузатиш имконини берувчи автоматлашган ахборот тизимини ишга тушириш кераклиги таъкидланди. Почта тармоғини техник-комуникацион йўналишда ташкил этиш масаласи кўрилди. Масалан, ҳозирги кунда электрон савдо ривожланмоқда. Интернет орқали сотиб олинган товарни эгасига етказиб беришга доим талаб бор. Шундан келиб чиққан ҳолда, жўнатмаларни қабул қилиш, саралаш ва онлайн кузатиш имконини берувчи автоматлашган ахборот тизимини ишга туширишга эътибор қаратилди.
Иккинчи йўналишда тармоқнинг моддий-техник базасини ташкил этиш, энг асосийси банк тизими ва электрон тижорат йўналишида мутахассисларни жалб қилган ҳолда кадрларни ўқитиш зарурлиги қайд этилди.
Имкониятлардан оқилона фойдаланиб, почта жўнатмалари ва маҳсулотларни якуний манзилга етказиб беришни йўлга қўйиш одамларнинг оғирини енгил қилиш, тизимда ишларни янги босқичга кўтаришда кутилган самарани беради.