Посангига билимларини қўядиган, истеъдоди, куч-ғайрати натижаларини яққол кўрадиган вақт. Айни шу кезда кўплаб замонавий олийгоҳлар, касб-ҳунар мактаблари ва техникумлар битирувчиларни ўз бағрига чорламоқда. Бугун юртимизда талаба бўлиш истагидагилар таълимни давом эттириб, етук мутахассис бўлиб етишиб чиқиши учун барча шарт-шароитлар яратилган кўплаб зиё масканлари фаолият юритмоқда.

Санкт-Петербург давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали 2024/2025 – ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилишни бошлади.

Университетда таълимнинг бакалавриат босқичи учун иқтисодиёт ҳамда фундаментал информатика ва ахборот технологиялари, магистратура босқичи учун эса юриспруденция, иқтисодиёт, шарқшунослик йўналишлари мавжуд. Ҳужжатлар жорий йил 21 июнгача қабул қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси 16 уй.

Батафсил маълумот учун: +998 97 735 48 05, +998 99 573 49 83 рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Унутманг, талаба бўлиш, олий маълумот эгаллаш ҳар бир инсонга жамиятда мавқега эга бўлиш имконини бериш баробарида инсон капиталини самарали йўналтиришга хизмат қилади.