Хусусан:

Туркистон ҳудуди, Туропобод маҳалласида фуқаро З.Ариповга қарашли иссиқхонада 1 дона ностандарт (қўлбола) иситиш қозонини газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинган. Етказилган зарар миқдори 32,8 млн сўм (32,8 минг м3);

Чиғатой оқтепа ҳудуди, Бўстон маҳалласида фуқаро И.Фозиловга қарашли иссиқхона 1 дона ностандарт (қўлбола) иситиш қозонини газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани маълум бўлди. Етказилган зарар миқдори 30,7 млн сўм (30,7 минг м3);

Юқоридаги манзилда ушбу фуқаро И.Фозиловга қарашли иккинчи иссиқхонада 1 дона ностандарт (қўлбола) иситиш қозони газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди. Етказилган зарар миқдори 24,1 млн сўм (24,1 минг м3 )ни ташкил этди.

Мазкур иссиқхоналар томонидан етказилган умумий зарар миқдори 87,6 млн сўмни (87,6 минг метр куб) ташкил этди. Бу ўртача 5000 та хонадоннинг бир кунлик табиий газ истеъмолини ташкил қилади.

Аниқланган ноқонуний ҳолатлар бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш учун тайёрланмоқда, — дейилади вазирлик ахборотида.