Шунингдек, ушбу шифохоналарда коронавирусга оид илмий-тадқиқот ва инновация ишларини амалга ошириш мўлжалланмоқда. Шу мақсадда шифохоналарда илмий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозими жорий қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 17 ноябрь куни бўлиб ўтган видеоселекторда Ўзбекистон бўйича 89 та муассасада 17 500 та ўрин CОВИД-19 билан касалланганлар учун ажратилгани ҳамда ушбу ўринларда 6570 нафар бемор даволанаётгани ва койкалар бандлиги республика бўйича эса 38 фоизни ташкил этиши маълум қилинганди. Шу муносабат билан, мутасаддиларга коронавирусга ихтисослашган шифохоналар фаолиятини чуқур ўрганиб, уларни оптимизация қилиш топшириғи берилганди.