Табиат ресурслари вазирлиги Навоий вилояти бошқармаси ҳамда Кон геология фаолиятини назорат қилиш Самарқанд-Бухоро минтақавий инспекцияси мутахассислари билан ҳамкорликда Навоий вилоятининг. Хатирчи тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёси муҳофаза минтақасида ноқонуний ов, қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олинишига чек қўйиш ҳамда қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилди
Ўрганиш давомида номаълум шахслар томонидан бир нечта синтетик тўрлар Зарафшон дарёсига қўйиб кетилганлиги аниқланди ва дарёдан ушбу синтетик тўрлар олиб ташланди. Шунингдек, Самарқанд вилояти Нарпай тумани ҳудудига тегишли бўлган Зарафшон дарёсининг муҳофаза ҳудудидан Нарпай тумани Ободонлаштириш бошқармасига тегишли бўлган экскаватор ёрдамида ноқонуний равишда табиатда кенг тарқалган қум-шағал аралашмасини юк машинасига юклаётган вақтида тўхтатилди.
Ушбу ҳолат бўйича Кон геология фаолиятини назорат қилиш Самарқанд-Бухоро минтақавий инспекцияси томонидан ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди