Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг мурожаати асосида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган «Улуғбек» МФЙ ҳудудидаги 190 гектар ер майдони ихтиёрий равишда давлат захирасига қайтарилди.

Шу муносабат билан Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда шаҳар қурилиш бош бошқармаси ушбу ер майдонини ҳокимлик тасарруфидаги бўш ер сифатида ҳисобга олиб, тегишли ҳужжатларга ўзгартириш киритади.

Қарорга кўра, 2017 йил 23 августда қабул қилинган ер ажратиш бўйича аввалги қарорга ҳам ўзгартиш киритилиб, ер майдони ҳажми 18,12 гектардан 1,73 гектарга қисқартирилди.