Ўзбекистон ва Ҳиндистон мунтазам авиақатновларни қайта тиклаш масаласида келишувга эришди Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси авиация маъмурияти ўртасида бўлиб ўтган музокараларда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам авиқатновларни “International Air Travel Bubble” Битими асосида амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.
Жорий йилнинг март ойидан бошлаб, “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан Тошкент – Деҳли – Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновларни амалга ошириш бошланади.
Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати