Янги рўйхатга қуйидагилар киритилган:
- Facebookдаги 270 та саҳифа
- Telegramдаги 855 та канал ва гуруҳ
- Instagramдаги 386 та профиль
- YouTubeдаги 190 та канал
- Odnoklassnikiдаги 39 та саҳифа
- TikTokдаги 62 та аккаунт
- Threadsдаги 1 та профиль
- 34 та веб-сайт ва бошқа манбалар
Маълум қилинишича, 2026 йил бошидан буён рўйхат 240 дан ортиқ янги ресурс билан тўлдирилган. Уларнинг қарийб ярмини Telegram ва Instagram’даги янги канал ва гуруҳлар ташкил этади. Шунингдек, илк бор Threads ижтимоий тармоғидаги манба ҳам тақиқланган ресурслар қаторига киритилган.
Олий суд тарқатган баёнотда таъкидланишича, мазкур рўйхатга киритилган саҳифа ва ресурслардаги материалларни тарқатиш амалдаги қонунчиликка зид ҳисобланади ҳамда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.