Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшиляпти.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Зеварда» газ конденсат конидаги 324-сонли қудуқда олиб борилган бурғилаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди. Қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 2 781–2 570 метр оралиғига фильтр - хвостовик туширилди. Бурғилаш ишлари «Ўзбекнефтгаз бурғилаш ишлари» МЧЖ томонидан олиб борилди.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 88 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 2 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

Маълумот учун: «Зеварда» кони Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган бўлиб, 1979 йилдан буён ишлатилиб келиняпти.