Амалдаги қонунчиликка кўра алимент тўлаш бўйича суд қарорини бажаришдан бўйин товлаган шахслар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши қатъий белгиланган.
Фуқаро О.А турмуш ўртоғи билан ажраб кетган ва суднинг қарори билан вояга етмаган фарзанди учун ҳар ойда иш ҳақи ҳамда топган даромадидан алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими иш юритувига олинган ва ижро ҳаракатлари олиб борилган. Бироқ, олиб борилган ижро ҳаракатлари, тушунтиришларга қарамай қарздор ота вояга етмаган фарзанди учун алимент маблағни қасддан тўламай келади.
Қарздорлик салкам 15 млн. сўмга бориб етади. Бюронинг туман бўлими томонидан қарздор фуқаронинг ижро иши мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича туман судга юборилди. Бўлиб ўтган суд давомида ҳар икки томонларнинг фикрлари эшитилиб, якуний қарор қабул қилинди. Унга нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.
Туманнинг Олмос қишлоғида яшовчи Ҳ.А га ҳам фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг қарори билан 2 нафар фарзанди учун ҳар ойда алимент тўлаш қатъий белгиланган. Давлат ижрочисининг тушунтиришлари, огоҳлантиришига қарамай 17 ойдан бери алимент тўламай келади. Бўлиб ўтган судда унга нисбатан ҳам ҳукм чиқарилиб, 15 суткалик маъмурий қамоқ чораси қўлланилди.
Улуғбек Абдураҳмонов,
МИБ Чуст туман бўлими бошлиғи.