Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ахборот хизматининг , ҳодиса 2026 йил 10 июн куни тахминан соат 22:00 ларда Жиззах шаҳридаги “Ўрда” экология маданият ва истироҳат боғида жойлашган, “Ниятжон нияти” МЧЖга қарашли “Башня падения” аттракционида содир бўлди.
Ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган ва тиббиёт муассасасига ётқизилган. Улар ҳозирда шифокорлар назоратида экани маълум қилинди.
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси маълумотига кўра, мазкур 16 ўриндиқли аттракционда охирги техник кўрик 2025 йил 5 ноябрда ўтказилган. Ҳозирда ваколатли органлар томонидан ҳолат юзасидан дастлабки ўрганиш ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.