Аэропорт 30 ўринга мўлжалланган йўловчи терминалига эга бўлиб, қуриш учун 60 гектар ер майдони ажратилган.

Объектда жами 200 дан зиёд ходимлар ва 110 та техникалар билан ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, ҳозирда аэропорт инфратузилмаси, мухандислик коммуникацияси, учиш-қўниш, харакатланиш йўлаклари ва перронни лойиҳалаш ҳамда қурилиш, учиш ва қўнишни таъминлаш бўйича радио ва аэронавигация ускуналарини харид қилиш, ўрнатиш ва эксплуатация қилиш ишлари белгиланган режа асосида олиб борилмоқда.

Туризм соҳасининг энг муҳим ва эътибор талаб этадиган муҳим бир жиҳатлардан бири бу — транспорт инфратузилмасидир.

Ҳудудга ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун транспорт инфратузилмаси қанчалик қулай ва самарали бўлиши уларнинг саёҳат давомийлигини узайтиришига сабаб бўлади.

2022 йилнинг октябрь ойидан бошлаб Зоминнинг Даштобод шаҳарчаси темир йўл бекатига «Афросиёб» тезюрар поезди тўхташи ташкил этилган эди.