«Ишсиз фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида кунлик иш қидириш имкониятини берувчи «Жоб cафе», хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини олдини олишга қаратилган «Нажот», ногиронлиги бор шахслар учун сурдо таржима имкониятини берувчи мобил дастурлар ишлаб чиқилди.
Шунингдек, «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган аёлларни реабилитация қилиш марказларини (шелтерларни) самарали бошқариш ва юритиш: Швеция тажрибаси» мавзусида швециялик мутахассислар иштирокида онлайн семинарлар ўтказилди.
Бунда энг асосий эътибор мазкур марказларда яшаётган хотин-қизлар билан ишлаш, уларни ҳаётга қайта руҳлантириш ва жамиятда ўз ўрнини топишида Швеция давлатидаги мавжуд энг яхши тажрибаларни амалиётга жорий этишга қаратилди».