Бугун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ва вилоят сектор раҳбарлари завод ҳудудида бўлиб, ҳар икки томонни эшитган ҳолда бўлиб ўтган воқеа тафсилотлари, ишчиларнинг норозилигига сабаб бўлган ётоқ ва овқатланиш жойларидаги шароитлар ҳамда ойлик маоши тўловлари масалалари ўрганилди.
Бугунги ўрганишлар натижаси бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қўшимча ахбороти ҳам эълон қилинади.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.