Сенат Раиси ва унинг ўринбосарларини сайлаш тўғрисидаги ташкилий масала кўриб чиқилди
Айни пайтда мажлис давом этмоқда. Сенат фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш ҳамда Президентнинг сенаторлар билан мулоқоти бошланди.
Айни пайтда мажлис давом этмоқда. Сенат фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш ҳамда Президентнинг сенаторлар билан мулоқоти бошланди.
Сенат томонидан Судьялар олий кенгашининг барча аъзоларини сайлаш тизими йўлга қўйилгани суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади.
Сўнгги беш йилда “Коррупциянинг мавжуд эмаслиги” кўрсаткичида Ўзбекистон 23 поғона юқори кўтарилиб, 2023 йилда 140 та мамлакат орасида 66-ўринни эгаллади ва Марказий Осиё минтақаси...
Бугунги кунда имконияти чекланган болаларнинг аксарияти ижтимоий муҳитдан ажралган ҳолда таълим олмоқда. Уларнинг умумтаълим мактабларига қатнаши учун тўсиқсиз муҳит ва зарур шарои...
Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида катта дастурлар амалга оширилмоқда.
Янгиланган Конституцияда Сенатга маҳаллий кенгашларнинг қарорлари қонунчиликка мувофиқ бўлишини таъминлаш бўйича катта масъулият юклатилган.
Янгиланган Конституция талаби асосида маҳаллий кенгашлар яқинда ҳокимларни лавозимга тасдиқлашда уларнинг ҳудудни ривожлантиришга оид дастурларини илк бор кўриб чиқиб, маъқуллади.
Бу йил ҳокимларнинг 33 та ваколати кенгашларга олиб берилди, яна 17 та ваколатни ўтказиш режа қилинган.
Президент Сенат олдида қандай долзарб вазифалар тургани юзасидан ўз фикрларини билдирди.
Мамлакатимиз рейтинги қонун устуворлиги бўйича 8, электрон ҳукумат бўйича 18, иқтисодий эркинлик бўйича 49, логистика ва инновация бўйича 10 поғона юқори кўтарилди.
Сенат 10 дан зиёд юқори мартабали мансабдор шахсларнинг ҳисоботларини эшитади. Лекин ҳисоботлар кўп ҳолларда чуқур таҳлиллар ўтказмасдан кўриб чиқилаётгани қайд этилди.
Конституциявий ислоҳотлар натижасида Сенат таркиби ихчамлашиб, унинг аъзолари сони 100 нафардан 65 нафарга қисқарди.