Олий таълим учун педагог кадрлар тайёрлаш: замонавий ёндашувлар, муаммо ва ечимлар
17 май куни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази ҳамда Тошкент давлат педагогика университети ҳамкорлигида «Олий таълим учун педагог кадрлар тайёрлаш: замонавий ёндашувлар, муаммо ва ечимлар» мавзусида педагогика университетлари ректорлари иштирокида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.