«Uzbekistan Airports» Тошкент аэропорти учун TLD Europe (Франция) компаниясидан тўртта янги ТМХ-150-15 аэродром буксирларини харид қилди. Айни пайтда пойтахт аэропортида ушбу турдаги техникаларнинг умумий сони тўққиз донага етди.
Ўзбекистон элчиси Ашраф Хўжаев «Qatar Airways» компанияси бош ижрочи директори Бадр Муҳаммад Ал-Мийр билан учрашув ўтказди.
Бир томонга авиачипталар нархи 1 200 000 сўмдан, Тошкент – Махачкала – Тошкент йўналиши бўйича эса 3 444 000 сўмдан бошланади.
«Тошкент» халқаро аэропортида йилига қарийб 120 минг тонна юк ўтказиш қувватига эга янги мажмуа 5,2 гектар майдонда жойлаштирилади.
Қарши шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топшириш бўйича «AVTODREYVER STUDIY» МЧЖнинг «Қашқадарё вилояти имтиҳон маркази» ўз фаолиятини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси, «Рақамли транспорт» маркази ва Транспорт тадқиқот маркази ходимларидан иборат делегация шу кунларда Полша Республикасида бўлиб турибди.
“Афросиёб” электропоездларининг чипталар нархлари эконом класс учун 20 фоизга, бизнес класс учун 30 фоизга ва VIP класс учун 40 фоизга ошди.
Термиз шаҳрида «Беларусь – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон» мультимодал транспорт коридорини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Термиз шаҳрида «Беларусь – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон» мультимодал транспорт йўлагини ривожлантириш бўйича транспорт идоралари раҳбарларининг кўп томонлама учрашуви ўз ишини бошлади.
Йўловчиларнинг маҳаллий авиақатновларга кечикиб қолиш ҳолатлари кўпайиб, низоли вазиятлар тез-тез юзага келмоқда.