Ботир Зокиров номи – ёш авлод учун ибрат мактаби

    Фикр 17 май 2024 128

    Давлатимиз раҳбарининг пойтахтимизда Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкалининг очилиш маросимида иштирок этиши, янги маданият ва санъат масканлари ва лойиҳалар билан танишишини бутун халқимиз катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кузатиб борди.

    Зеро, бу – санъат, маданият, халқимиз маънавияти билан боғлиқ воқеа бўлди, дейиш мумкин.

    Аввало, ўзбек миллий эстрада санъати асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокировнинг ҳаёт ва ижод йўли серқирра санъаткор сифатидагина эмас, ўзбек деган номни дунёга танитишга салмоқли ҳисса қўшган миллат фарзанди, мумтоз қўшиқчилигимиз, асрлар давомида сайқалланиб келган мусиқий қадриятларимизни бойитишга интилган ва халқимиз қалбидан мустаҳкам ўрин олган фидойи инсон сифатида ҳам ибратли ва эъзозга лойиқ. Унинг ижросидаги дилбар куй-қўшиқлар жаҳоннинг барча бурчакларигача етиб борди, гўзаллик ва нафосат, шарқона оҳангдорлик сифатлари билан довруқ қозонди.

    Улуғ санъаткор ҳайкалининг очилиши, унинг номи абадийлаштирилиши яна шуниси билан аҳамиятлики, азалдан санъатсевар, қўшиқни юракдан ҳис қиладиган, ҳаётда ҳамиша эзгуликка интилувчи халқимиз кўнглидаги иш бўлди. Аслида, юртдошларимиз қалбида, юраклар тубида Ботир Зокиров номи мангуга муҳрланган, унинг муаззам ҳайкали том маънода мужассам.

    Гарчи қисқа умр кўрган бўлса-да, хасталик натижасида қўшиқ куйлашни тақиқлашса-да, унинг фидойилик, юрт ишига камарбасталик, қаҳрамонлик кўрсатиши олқишга сазовор. Бинобарин, халқимиз маънавий меросининг бир бўлаги ҳисобланган миллий эстрадани равнақ топтириш, янгиликка интилиб яшаш, қатор лойиҳалар устида изланишлар олиб бориб, шу орқали ўзбек деган номнинг дунёга танилишига эришиш унинг бош маслаги бўлди. Ўзини ўйламади, худбинликка йўл бермади, миллати, халқининг маданий меросини бойитишга интилди.

    Шу ўринда таъкидлаш керакки, бугун санъатни, қўшиқчиликни моддий манфаат манбаигина деб тушунувчи, бой маънавиятимиз, асрий қадриятларимизни менсимасдан, бўлар-бўлмас ижод намуналари орқали “юлдуз”ликка интилувчи ёшларимиз учун Ботир Зокиров фаолияти чин маънода ибрат мактаби бўла олади. Унинг беқиёс хизматлари, бой илмий ва ижодий меросини ўрганиш, андоза олиш маънавий покланиш, юксалиш манбаи бўлиб қолаверади.

    Маъсуджон СУЛАЙМОНОВ,

    Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилоят бўлими раҳбари.

    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates