Экспортчи корхоналар қўллаб-қувватланмоқда

    Юртимизда экспортчи корхоналарни молиявий ва ташкилий қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор имтиёзлар жорий қилинган. Мисол учун, транспорт харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми, халқаро стандарт сертификатлари жорий этилганда, уларнинг тўловлари ҳам давлат томонидан қопланади.

    Халқаро кўргазмалар, ярмаркаларда тадбиркорлар иштирокини таъминлашда ҳам харажатларнинг маълум бир қисми тўлаб берилади.

    Бундан ташқари, экспортчи корхоналар экспортга чиқаётган маҳсулотлар учун ягона солиқ ва фойда солиғидан озод этилди. Дейлик, бир корхона ишлаб чиқараётган маҳсулотининг 30 фоизини экспорт қилса, ўша 30 фоиз маҳсулот учун фойда ва ягона солиқдан озод этилади. Экспортчи корхоналар учун яна бир солиқ имтиёзи бор. Уларга қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) қайтариб олиш имконияти яратилган.

    Микрокредитбанк АТБ томонидан ҳам экспортчи корхоналарни жумладан, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг лойиҳалари молиялаштирилиб келинмоқда.

    2023 йилда 225 та Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг 489,4 млрд. сўмлик лойиҳалари молиялаштирилди ва натижада 15,7 млн. АҚШ доллари миқдорида экспорт тушуми амалга оширилди.

    2024 йилнинг жорий даврига қадар эса 707 та Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг 354,2 млрд. сўмлик лойиҳалари молиялаштирилиши ҳисобига 11 млн. АҚШ доллари миқдорида экспорт тушумига эришилди.

    Мисол учун, 2023 йилда Қорақалпоғистон Республикасидаги “XOJELI UN MAHSULOTLARI” корхонасига айланма маблағни тўлдириш учун буғдой сотиб олиш шарти билан 12 ой муддатга 500 000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилди. Натижада 2023 йилда 1,4 млн АҚШ доллари, 2024 йилнинг биринчи чорагида эса 0,5 млн. АҚШ доллари миқдорида ун маҳсулотлари экспортини амалга оширди. Қувонарлиси, ушбу корхонада доимий ишчилар сони 53 нафарни ташкил этади.

    Микрокредитбанк томонидан экспорт билан шуғуллананиб, миллий маҳсулотларимизни жаҳонга олиб чиқаётган, бу орқали давлатимизнинг иқтисодий салоҳияти ортишига муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган тадбиркорларни имтиёзли шартларда молиявий қўллаб-қувватлаш давом эттирилади.

    Банк Ахборот хизмати

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates