Таъкидланганидек, Маъмурий жавобгарлик кодексидаги баъзи ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган жарималар миқдор инсонпарварлик тамойилларига мос эмас. Шундан келиб чиқиб, лойиҳа билан бир неча жарималар микдори каймайтирилмоқда. Хусусан, муддати ўтган суғурта полиси ёки унда назарда тутилмаган шахс автотранспортни бошқарганлик ҳамда суғурта полисига эга бўлмаганлик учун жарималар миқдори икки бараварга (122,5 минг сўм) камайтирилиши шулар жумласидандир.
Шунингдек, айрим жавобгарликлар миқдори ҳозирги замон талаби ва хавфлилик даражасига мос эмас. Масалан, транспортни бошқаришда ҳайдовчиларга “bluetooth”, қулоқчин ва кўлни банд қилмайдиган воситалардан фойдаланиш, салонга ўзбошимчалик билан монитор ўрнатганлик учун жавобгарлик ҳамда белгиланган ҳаракат тезлиги ошириб юборилганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар қайд этган тезликдан соатига 5 километр айириб ташламаган ҳолда жавобгарликка тортиш шулар жумласидандир.
Шундан келиб чиқиб, қонун лойиҳаси билан ҳайдовчиларга “bluetooth”, қулоқчин ва бошқа қўлни банд қилмайдиган воситалардан фойдаланишга рухсат берилмоқда. Ўзбошимчалик билан монитор ўрнатиш учун жавобгарлик бекор қилинмоқда. Тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар қайд этган тезликдан соатига 5 километр айириб ташлаб ҳисоблаш белгиланмокда. Транспорт воситаларини бошқаришда зарур бўлган ҳужжатлар ҳайдовчи ёнида бўлмаса, шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи берилмоқда. Бунда ушбу ҳужжатлар мавжудлиги йўл назорати ходими томонидан электрон тизим орқали текширилади.









