Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори БАА Ҳукумат ишлари вазири билан музокаралар ўтказди

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Ҳукумат ишлари вазири Муҳаммад ал-Гергавий билан музокаралар ўтказди.

    Дубай шаҳридаги учрашувлар давомида Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ишлари вазирлиги ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга оид жамғармалар раҳбариятлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бутун халқаро ҳамжамият кузатиб бораётган адолатли давлат сиёсати олиб бораётгани юксак эътироф этилди.

    Учрашувда ижтимоий ҳимоя соҳасидаги давр қаҳрамони бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича “Умид уйғотувчи”, шунингдек, инсонларнинг дунёқараши ва кайфиятини янада ошириш юзасидан “Ёш китобхонлар ҳаракати” лойиҳаларини амалга ошириш таклифлари муҳокама қилинди.

    Учрашув якунида Агентлик ва Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари вазирлиги ўртасида аҳолини ижтимоий ҳимоя масалаларида қўшма тадбирларни ҳамкорликда ҳал этиш бўйича ўзаро ишчи гуруҳларини тузиш ва “Ҳаракатлар режаси”ни ишлаб чиқиш бўйича келишувларга эришилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates