ИССВда Кипр Республикаси ташқи ишлар вазири билан учрашув бўлиб ўтди

    Жорий йил 15 майда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Кипр Республикаси ташқи ишлар вазири Константинос Комбос билан учрашди.

    Суҳбат давомида Ўзбекистон-Кипр муносабатларининг бугунги ҳолати, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга кўмаклашишга қаратилди.

    Томонлар иқтисодий ҳамкорликнинг ижобий динамикасини қайд этдилар. Охирги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ва қўшма корхоналар сонининг ортиши кузатиляпти. Инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини кенгайтиришни рағбатлантиришга ўзаро тайёрлик билдирилди.

    Маълумот учун: 2023 йил якунига кўра Ўзбекистон-Кипр ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 8 баробар ошди. Бугунги кунда Ўзбекистонда Кипр сармояси иштирокида 80 та, жумладан, 54 та 100 фоизлик Кипр капиталига асосланган корхона фаолият юритиб келади.

    Учрашув якунида томонлар савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёрликларини тасдиқладилар, шунингдек, ўзаро савдони янада ошириш ва диверсификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга келишдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates