Клублар ўртасида ЖЧ: финалчилар маълум

    Жаҳоннинг энг кучли клуби 22 декабрь куни аниқланади

    Жиддада ўтаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида финалга чиққан жамоалар номи маълум бўлди.

    Дастлабки ярим финал ўйинда Либертадорес Кубоги ғолиби “Флуминенсе”(Бразилия) Африканинг энг кучли клуби “Ал Аҳли”(Миср)ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритган эди.

    Кеча иккинчи ярим финал баҳси бўлиб ўтди. Унда Европанинг энг кучли жамоаси “Манчестер Сити”(Англия) ОЧЛ ғолиби “Урава Ред”(Япония) дарвозасига жавобсиз 3та тўп киритди.

    Финал ўйин 22 декабрь куни бўлиб ўтади. “Флуминенсе” “Манчестер Сити” билан чемпионлик учун курашади. Учинчи ўрин учун баҳсда эса “Урава” “Ал Аҳли” билан беллашади.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates