Малайзиянинг «Petronas» корпорацияси билан ҳамкорликда бир қатор лойиҳалар амалга оширилади

    Мамлакатимиз элчихонасида Малайзиянинг етакчи «Petronas» корпорацияси ва Petronas Chemicals Group компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

    Унда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбарияти онлайн шаклда иштирок этди.

    Учрашув аввалида жорий йил 28 февралда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва «Petronas» корпорацияси президенти Тенгку Муҳаммад Тауфиқ ўртасида бўлиб ўтган мулоқот ўзаро ҳамкорликнинг янги даврини бошлаб берганлиги таъкидланди.

    Суҳбат давомида Ўзбекистон ҳудудларида МТО технологияси асосида полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш, газ-кимё мажмуаси қуриш, шунингдек, «яшил» аммиак ва «яшил» водород ишлаб чиқариш ва бунинг учун зарур бўлган қайта тикланувчи (шамол ва қуёш) энергия ишлаб чиқариш истиқболли лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

    Учрашув якунида «Petronas» корпорацияси билан ҳамкорлик қилиш стратегик йўналишларини белгилаб олиш ва томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича дастлабки келишувни имзолаш тўғрисидаги ўзбек томонининг таклифини кўриб чиқишга келишиб олинди.

    «PETRONAS» (Petroliam Nasional Berhad) корпорацияси 1974 йилда ташкил этилган. Корпорация ҳозирги кунда 100 дан ортиқ давлатларда ўз бизнесига эга. У нефть-газ ва кимё соҳасидаги энг йирик давлат корхоналаридан бири ҳисобланади. Жаҳоннинг 500 та энг йирик ширкатлари рейтингига киритилган Малайзиянинг мазкур компаниясида 47,7 минг нафар ходим фаолият юритади, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates