“Мутолаа” лойиҳасининг кенг кўламли тақдимоти ва “Қўрқма” фильми премьераси ўтказилди

    Лойиҳа доирасида 2024 йил якунига қадар 1 миллиондан ортиқ китобхонларни кашф қилиш режалаштирилган.

    Ўзбекистонда китобхонлик маданиятини янада ривожлантириш, китоб ўқиш ва унинг тарғиботини замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда янги босқичга олиб чиқиш, шунингдек, ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини жамлаб аҳоли, жумладан, ёшлар учун электрон, аудио ва видео вариантларда бепул фойдаланиш имкониятини яратиш "Мутолаа" лойиҳасидан кўзда тутилган асосий мақсаддир.

    Лойиҳаси доирасида 1100 дан ортиқ китоб (бадиий асар, ҳикоя, эртак ва илмий оммабоп асарлар)нинг аудио ва электрон вариантлари тайёрланиб, мобил иловага жойлаштирилди. Мазкур лойиҳа аҳоли, айниқса ёшлар орасида оммалашиб, бугунги кунга қадар 277 мингдан ортиқ китобхон ушбу мобил иловадан фойдаланмоқда.

    — Электрон аудио, видео китобларнинг тизимли, сифатли платформаси бўлган бу лойиҳани ишлаб чиқишга 5 ой вақт кетди, — дейди "Мутолаа" лойиҳаси раҳбари Сирожиддин Олимов. — Айни пайтда платформадан мингдан ортиқ электрон ва аудио китоблар ўрин олган. Уларнинг сифатига алоҳида аҳамият қаратамиз. Ёшларимиз китоб ўқимаяпти, деган муаммога янгича ёндашув бўлган бу лойиҳа орқали китобларнинг электрон вариантини ҳар битта инсоннинг телефонига етказмоқчимиз. Китобни сифатли овозда эшитиш имкониятини янада осонлаштириш мақсад қилинган.

    Лойиҳа доирасида китобхонлик соҳасида янги йўналиш ҳисобланган кино-китоб яратиш бўйича дастлабки иш сифатида “Қўрқма” китоби учун бадиий ҳужжатли фильм суратга олинди. Ушбу бадиий фильмни хорижий давлатларда ҳам оммалаштириш мақсадида мазкур асар 4 та хорижий тилларга (инглиз, рус, турк ва испан) таржима қилинди.

    — Ҳар йили ўзбек ҳамда жаҳон адабиётидаги энг яхши ҳикоялар, романлар асосида 10-15 та фильм оламиз, — дейди ёзувчи Жавлон Жовлиев. — “Қўрқма” китоби учун олинган бадиий ҳужжатли фильм ана шу асарлар сирасига киради. Мақсад — фильмлар орқали ёшларни китобга қизиқишини ошириш. Ўзбек адабиётини чет элда тарғиб қилиш, сара асарлар инглиз, рус, япон тили каби чет тилларга таржима қилиниши кўзда тутилмоқда.

    Шунингдек, мазкур йўналиш бўйича “Кичкина Шаҳзода” ва “Даҳшат” асарларига бадиий ҳужжатли фильмлар суратга олинди.

    Лойиҳа доирасида 2024 йил якунига қадар 1 миллиондан ортиқ китобхонларни кашф қилиш режалаштирилган.

    “Мутолаа” лойиҳасининг кенг кўламдаги тақдимоти ва “Қўрқма” асарига ишланган ҳужжатли фильм премьераси иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

    Лойиҳа тақдимотида жамоатчилик фаоллари, адабиётшунос, ёзувчи, шоирлар, нашриёт вакиллари, фахрий меҳмонлар иштирок этди.

    Бундан ташқари, 204 та туман марказларида ёшлар етакчилари ва фаол ёшлар билан биргаликда лойиҳанинг онлайн тақдимоти ва “Қўрқма” фильми жонли трансляцияси қилинди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates