“Навоийуран”да геологлар куни кенг нишонланди

    Ўзбекистонда апрел ойининг биринчи якшанбаси геологлар куни деб белгиланди.

    Геология. Ушбу кўп тармоқли соҳа ер ости қазилма бойликлари захирасини аниқлаш орқали мамлакат иқтисодиётини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. Геологлар бу жисмонан бардошли, кучли ва шижоатли касб эгаларидир. Улар яхши таҳлилчи, кузатувчан ва зийрак инсонлар бўлишади. Бугунги юрт тараққиёти ва аҳоли фаровонлигида уларнинг ҳам меҳнатлари катта.

    2018 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни мазкур соҳа вакиллари учун апрел ойининг биринчи якшанбасини байрам санаси сифатида белгилаб берди.

    Бундан мақсад янги фойдали қазилма конлари очилишини рағбатлантириш, республика минерал-хомашё базасини ривожлантириш ишига муносиб ҳисса қўшган геологларнинг меҳнатини қўллаб-қувватлашни назарда тутади.

    Сўнгги йилларда Республикамизда геология соҳасида туб бурилишлар, янгиланишлар даври бўлди. Соҳани модернизация қилиш ва рақамлаштириш, геологик қидирув кўлами ва самарадорлигини ошириш, янги геология тизимини яратиш ва уни ривожлантириш, табиий ресурсларни халқимиз манфаатига йўналтириш, биринчи навбатда геологик илм-фанни тиклаш ва замонавий кадрлар тайёрлашга замин яратишни мақсад қилган бир қатор Қарорлар қабул қилинди, замонавий бурғилаш ва лаборатория ускуналари олиб келинди.

    Олиб борилган илмий-тадқиқот ва геология-қидирув ишлари натижасида биргина “Навоийуран” давлат корхонаси геологлари томонидан Жиззах вилояти Арнасой туманида 1 та уран кони аниқланди. Шунингдек, халқаро JORC кодексига мувофиқ 17 та коннинг минерал ресурслари ва руда захираларини баҳолаш бўйича ҳисоботлари шакллантирилди.

    Муҳтарам Президентимиз томонидан геология соҳасини ривожлантириш учун кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Айтиш мумкинки, шу қаторда 2022 йилда “Уран ва ноёб металлар геологияси” илмий-ишлаб чиқариш марказининг “Навоийуран” давлат корхонаси тасарруфига ўтказилиши ҳам муҳим қадамлардан бири бўлди. Бу уран геологияси соҳасини янада кенгайтириб, тармоқ ривожига катта ҳисса қўшмоқда. Бунинг натижасида янгидан янги конлар ва истиқболли майдонлар очилмоқда. Уларнинг сони йилдан йилга кўпайиб, захиралари қайта шакллантирилаяпти. Дунёдаги энг тажрибали экспертлар ва халқаро баҳолаш компаниялари жалб этилиб, конларнинг келгусидаги аҳамияти ва захиралари баҳоланмоқда, - дейди “Навоийуран” ДК “Уран ва ноёб металлар геологияси” илмий-ишлаб чиқариш маркази бўлим бошлиғи Бегзод Элибоев. - Бундай эътибордан албатта миннатдормиз. Мен ҳам шу касбда ишлаётганимдан, шундай фидойи касб эгалари сафида эканлигимдан фахрланаман.

    Сана муносабати билан Конимех тумани Зафаробод қўрғонидаги “Ёшлик” маданият ва спорт мажмуасида бўлиб ўтган байрам тадбирида корхона геологлари эришаётган ютуқлар ва уларнинг самараси хусусида атрофлича сўз юритилди.

    Тадбирда корхона ва унинг тизимида меҳнат қилаётган геология соҳаси фидойилари, фахрийлар, муҳандис-техник ва ишчи-ходимлар иштирок этишди.

    Шунингдек, тадбирда корхонадаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, Ўзбекистон Республикасининг жаҳон стандартларига жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда “Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари куни” муносабати билан бир гуруҳ ишчи-ходимлар Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг ва корхона раҳбариятининг Фахрий ёрлиқлари, Ташаккурномалари билан тақдирландилар.

    Байрам шодиёналари бадиий жамоалар ҳамда хонандаларнинг куй-қўшиқ ва рақсларига уланиб кетди.

    “Навоийуран” ДК ахборот PR хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates