Ўзбекистон енгил атлетика федерациясига янги раис сайланди

    Спорт 8 май 2024 504

    Федерация раиси лавозимида ишлаб келган Меҳриддин Абдуллаевнинг ўз хоҳишига кўра лавозимини тарк этиши ҳақида ёзган аризаси қаноатлантирилди.

    Ижроия қўмита тавсиясига биноан федерация раҳбарлигига “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси Сидиқов Баҳодир Баҳромович номзоди илгари сурилди ва Баҳодир Сидиқов Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг янги раиси этиб сайланди.