Ўзбекистон олимпия терма жамоаси тантанали кутиб олинди

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон олимпия терма жамоасига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

    Қатар яшил майдонларида ўтган U-23 Осиё кубогида муносиб иштирок этиб, мамлакатимиз учун жамоавий спорт турларида тарихий Олимпиада йўлланмасини тақдим қилган футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Ватанимизга қайтиб келди.

    Йигитлар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

    Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциасяси раҳбарияти, спортчиларимизнинг яқинлари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

    Даставвал, Президент Администрацияси департамент раҳбари Одил Абдурахманов футболчиларимизни Олимпия ўйинларига қўлга киритилган тарихий лицензия билан қутлаб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон олимпия терма жамоасига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

    Табрикноманинг асл нусхаси жамоа бош мураббийи Тимур Кападзега топширилди. Ўз навбатида, сўз олган Тимур Кападзе ва жамоа сардори Жасур Жалолиддинов халқимиз ва давлатимиз раҳбарининг ишончни оқлаганларидан мамнун эканликлари, эндиликда бор эътиборларини Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликка қаратишларини билдиришди.

    Эслатиб ўтамиз, жамоамиз 15 апрель – 3 май кунлари ўтказилган U-23 Осиё кубогида кумуш медалга сазовор бўлиб, ўз тарихида илк бор Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates