Ўзбекистон-Швеция: тиббиёт таълимига очилган янги эшик

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегациясининг Швецияга хизмат сафари самарали кечди. Жумладан, мамлакатимиз вакиллари Гётеборг шаҳридаги Сальгренска университети раҳбарияти билан мулоқотда бўлди.

    Учрашувда Тошкент тиббиёт академияси ҳақида тақдимот қилиниб, ўзаро алоқалар ўрнатиш, илмий йўналишларда мақолалар чоп этиш, жумладан, онкология, неонатология, болалар педиатрияси йўналишларида ҳамкорлик қилиш, ёш олимлар малака ошириши бўйича келишувларга эришилди.

    Делегациянинг Гётеборг шаҳридаги Қиролича Сильвия номидаги Болалар шифохонаси билан танишуви ҳам навбатдаги ҳамкорликка эшик очди. Шифохона раҳбарияти билан ҳамкорлик ўрнатиш, ўзаро тажриба алмашиш бўйича мулоқот қилинди. Учрашувдан сўнг семинар-тренинг ташкил этилиб, унда болалар онкологияси, болалар неонатологияси бўйича ҳамкорлик ўрнатиш бўйича музокаралар олиб борилди, дейилади Тошкент тиббиёт академияси ахборот хизмати хабарида.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates